Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бошқарув аппарати барча бўғинларининг ташкилотчилик, ижро ва назорат фаолиятини такомиллаштириш, рахбарлар ва мутахассисларнинг ижро интизомини мустахкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг ҳамда Хукумат қарорларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ушбу карорни кабул килган.

Иш юритишнинг ҳолати бўйича жавобгарлик Ишлар бошқармаси, Умумий бўлим, котибият ва таркибий бўлинмалар ҳамда худудий бошқармаларнинг рахбарлари зиммасига юкланган.

Таркибий бўлинмалар ва худудий бошқармаларда хужжатлар билан ишлаш тегишли бўйруқга мувофиқ белгиланган иш юритувчи зиммасига юкланади.

Ишлар бошқармаси, Умумий бўлим  таркибий бўлинмалар ва худудий бошқармаларда хужжатлар билан ишлашни ташкил этади ва услубий қулланмаларни ишлаб чикади.

Янги ишга қабул қилинган ходимлар таркибий ва худудий бўлинмалари рахбарлари томонидан аппарат тузилмаси ва ташкилотнинг иш юритиш бўйича йўриқномаси билан белгиланган тартибда таништирилган бўлишлари керак.

Худудий бошқармага келаётган хужжатларни  қабул қилиш ва улар билан дастлаб ишлаш тартиби марказлаштирилган ҳолда Умумий бўлимнинг девонхонаси томонидан амалга оширилади.

Хужжатлар келган конвертлар, жумладан буюртма хатлар (Иловалар) хам очилиб, иловаларигача текшириб кқрилади.

Хужжатлар текширилганда варақлари кам ёки шикастланган жойлари бўлса, икки нусхадан иборат далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси умумий бўлимда қолади, иккинчи нусхаси эса конверт (пакет) келган ташкилотга юборилади.

Қабул қилинган хужжатларнинг биринчи варағининг пастки қисмида, қайд қилиш, рўйхатга олиш штампи бўлади, унда олувчи ташкилотнинг қисқартирилган номи, хужжат келган вақти ва унинг рўйхатга олиш рақами қўйилган бўлади.

«Шахсан» ўзига деб ёзилган устхатли ёки жамоат ташкилотларига йулланган хужжатлар очилмайди ва белгиланган жойга етказилади.

Хужжатларни олдиндан кўриб чиқилиши Давлат мулки қўмитасининг хизмат вазифалари тақсимланишига асосланиб, хат мазмунига қараб амалга оширилади.

Бошқармага келиб тушадиган хужжатларнинг барчаси Умумий бўлимнинг девонхонасида рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиб, унинг мазмунидан келиб чиқган ҳолда бошлиқга ёки унинг ўринбосарига киритилади.

Хужжатлар билан ишлаш ва уларни ижрочиларига таркатиш хужжатлар келган кунда, агар хужжатлар иш вақтида келмаган бўлса биринчи иш кунида амалга оширилади.

Бир ёки бир неча таркибий тузилмалар томонидан бажарилиши керак бўлган хужжатлар ижрочиларига навбат Билан ёки бир пайтни ўзида нусхалари таркатилади. Хужжатнинг асл нусхаси резолюция бўйича фамилияси биринчи ёзилган масъул ижрочига юборилади.

Хужжатни купайтириш зарурати ва нусхалар сонини, уни ижросини амалга оширувчи шахс белгилайди.

Агар хужжатни  тезкор равишда ижро этиш зарурияти туғилса, у ҳолда бошқарма бошлиғи куриб чиқишдан олдин, ижро этувчига танишиб чикиш учун берилади.

Хужжатлар билан ишлаш ва уларни жунатишга тайёрлаш алоқа булими хизматининг мавжуд қоидаларига асосланиб марказлаштирилган ҳолда Умумий бўлим томонидан амалга оширилади.

Хужжатларни конвертларга жойлаштиришдан олдин уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловалари мавжудлиги ва олувчилар юборилаётган нусхаларининг сони тўғрилиги текширувдан ўтказилади. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ёки нотуғри расмийлаштирилган хужжатлар ижро этувчига қайта ишлашга юборилади.

Жўнатишга келган хужжатлар шу куннинг ўзида ёки кейинги иш кунидан кечиктирилмай юборилади, қачонки улар рўйхатдан ўтказиш дафтарида (жунатилган хужжатларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида) қайд қилинган бўлса. 

Фельдгер алоқаси оркали жунатиладиган хужжатлар бошқарма ижрочилари томонидан Умумий бўлимга бутланган, манзили кўрсатилган ҳолда такдим этилиши лозим.

Бошқарма ичида тузиладиган ва фойдаланиладиган барча хисобга олинадиган, ижро этиладиган хужжатлар рўйхатдан ўтказилади, шунингдек, бошқа ташкилотларга юбориладиган, юқори ва куйи ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотлардан, хусусий шахслардан келадиган хужжатлар хам рўйхатга олинади.

Хужжатлар бошқармада бир марта рўйхатдан ўтказилади. Келаётган хатлар келган куни, тузилган хатлар эса, имзо кўйилган тасдикланган куни.

Рўйхатдан ўтказилган хужжатлар бир бўлимдан иккинчи бўлимга топширилганда, қайта рўйхатдан ўтказилмайди.

Хужжатлар келиш, кетишини қайд этиш дафтарларида рўйхатга олинади ва ИИАНга киритилади.

Хужжатларни ижро этиш муддатлари куйидагича:

Хужжатларни ижро этиш муддатлари хужжат руйхатдан утган кундан бошлаб календар кунларда хисобланади:

1. Қонунлар лойихалари бўйича  таклифлар ва     хулосалар – 7 кун мобайнида.

2. Қарорлар   лойихалари   бўйича таклифлар ва хулосалар – 3 кун мобайнида.

3. Фармойишлар лойихалари бўйича таклифлар ва хулосалар – 2 кун мобайнида.

4. Олий Мажлис, Президент аппарати, Вазирлар Махқамаси топшириқлари – агар хужжатда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, 10 кун мобайнида.

5. Мурожаатномалар (фуқаролар аризалари, таклифномалари ва шикоят хатлари) 15 кун, агар масалани ўрганишда қўшимча муддат лозим бўлса, 30 кун давомида (бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса).

6. Вазирликлар ва идоралардан келган хатлар – 10 давомида, агар масалани ўрганишда қўшимча муддат лозим бўлса, 30 кун давомида (бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса) ва бу хақида хам хат муаллифига хабар берилади.

Фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш – келиб тушган кундан бошлаб – бир ой муддат ичида, агар мурожаатлар қўшимча ўрганиб чиқиш ва текширишни талаб қилмаса, зудлик билан 15 кунлик муддатдан кечиктирмасдан.

Фуқароларнинг таклифлари – бир ой муддат ичида, қўшимча ўрганиб чиқиш талаб қиладиган таклифлари бундан мустасно.

Юкори ташкилотларнинг топшириқ – хатлари ва талабнома – хатлари уларда курсатилган муддатларда ёки хужжат олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда.

Вилоят хокимлиги номига йуналтирилган Конун лойихалари бўйича таклифлар ва хулосалар – 7 календар кун ичида, карорлар бўйича – 3 кун муддатда.

Корхоналар, бирлашмалар, уюшмалар ва ташкилотларнинг хатлари – 10 кун.

Зудлик билан бажарилиши талаб қилинадиган телеграммалар бир кеча – кундуз давомида, колганлари эса – қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 кеча – кундуз давомида

Йигмажилдлар номенклатураси-бошқармада вужудга келган ва белгиланган тартибда расмийлаштириладиган йиғмажилдларнинг сарлавхаларидан иборат доимий рўйхати ва уларни саклаш муддатларини акс эттирувчи хужжатдир.

Йиғмажилдлар номенклатурасини тузишдан максад, хужжатларнинг тўғри таксимланиши ва тузилиши, уларни ҳисобга қўйилишини ва ўз вақтида топилишини таъминлашдир.

Рўйхатдан ўтказилган ва бажарилиши талаб этиладиган барча хужжатлар назоратга олинади. Хужжатларни бажарилишини назоратга олишда қўйидаги ишлар амалга оширилади: хужжатни назоратга олиш, Бирон бир тармоқнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг нихоятда мухим ва устивор масалалари бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, хужжатларни ижро этиш, хисобга олиш жараёнини олдиндан текшириб тахлил қилиш ва назорат олиб бориш натижаларини умумлаштириш, хужжатлар бўйича белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарликга тортиш юзасидан чоралар кўриш ва рахбариятни хабардор этиш.

Ҳудудий бошқарма умумий бўлимига корхона, ташкилот ва муассасалардан куннинг иккинчи ярмидан (соат 16-00дан сунг) кейин келиб тушган хужжатлар кейинги кун санаси билан рўйхатга олинади ва белгиланган тартибда тарқатилади.

 

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис Б.Маматқулов


Охирги ўзгариш вақти: 03/05/2019 10:54;   Кўрилганлиги: 811
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/aloqa/murojaatlarni-korib-chiqish-tartibi3
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 20:35
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг