Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Бўш турган  давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш фаровон келажак пойдевори. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг "Давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат мулки объектига инвестиция киритиш, инвестициявий мажбуриятларни бажариш жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб бериш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлиб турган масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш" мавзусига бағишланган семинар-трейнинг тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-трейнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги, вилоят солиқ, кадастр, қурилиш, марказий банк, савдо-саноат палатаси, бандлик ва инвестиция бошқармалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари мутахассис ходимлари шунингдек, давлат объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига олган тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Самарқанд шаҳар, Самарқанд  ветеренария институти қошидаги Академик лицей биносида ўтказилди.

Ушбу семинар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда давлат ташкилотлари билан тадбиркорлар ўртасидаги шаффофликни таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шу билан бирга, давлат мулки объектига инвестиция киритиш, инвестициявий мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган инвесторларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар юзасидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Қолаверса, бўш турган давлат кўчмас мулк объектини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига "нолъ" харид қийматида олиб, инвестицион мажбуриятларини виждонан бажарган Самарқанд вилоятининг 3 нафар "НАМУНАВИЙ ИНВЕСТОР" ларига Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Эркинович Ходжаев томонидан ташккурномалар тақдим этилди.


Киритилган вақти: 26/04/2019 14:49;   Кўрилганлиги: 178
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/bosh-turgan-obektlar-royxati/boshqarma-majlislari-va-yigilishlari/bosh-turgan-davlat-mulki-obektlaridan-samarali-foydalanish-farovon-kelajak-poydevori
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 20:37
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг