Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

2019 йил 25 апрел куни хусусийлаштириш, давлат корхоналарига инвестиция киритиш, инвестиция мажбуриятларини бажариш жараёнлари тўғрисида семинар-трейнинг ўтказилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан аҳоли ва тадбиркорларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат корхоналарига инвестиция киритиш, инвестиция мажбуриятларини бажариш жараёнлари тўғрисидаги саволларига жавоб бериш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлиб турган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида семинар-трейнинг ўтказилади.

Мазкур семинарда малакали мутахассислар томонидан инвестициявий мажбуриятларни бажариш тартиби, амалдаги қонунчиликка киритилаётган янги ўзгартиришлар ва яратилган енгилликлар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилади.

Алоқадор давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари жалб этилади.

Ўтказиладиган семинар-трейнингда барча тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Семинар-трейнинг белгиланган санада соат 11-00 да бошланади.

Қўшимча маълумот учун ҳудудий бошқарманинг (66) 231-01-30 ва (66) 237-71-45 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. 


Киритилган вақти: 22/04/2019 19:28;   Кўрилганлиги: 186
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/bosh-turgan-obektlar-royxati/uchrashuvlar-matbuot-anjumanlari-seminarlar-davra-suhbatlari-va-brifinglar/2019-yil-25-aprel-kuni-kuni-seminar-trening-otkaziladi
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 19:51
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг