Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Cуд бошқарувчиларини тайёрлаш курсида ўқиш истагини билдирган талабгорлар ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сонли “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий  агентлиги қошидаги Абу Райхон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби суд бошқарувчиларини ўқитиш бўйича ўз фаолиятини бошлаган.

Суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсида ўқиш истагини билдирган талабгорлардан қуйидаги хужжатларни тақдим этиши сўралади.     

  1. Анкета ва таржимаи ҳоли тўғрисида маълумот;
  2. Судланмаганлиги тўғрисида ИИБ ёки (Давлат хизматлари маркази)дан маълумотнома;
  3. Паспорт нусхаси;
  4. Олий маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;
  5. Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  6. Икки дона расм (4*5).
  7. Ушбу хужжатларни қуйидаги манзилга: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси 25-уй, Абу Райхон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабига тақдим этиш сўралади (тел: 71-239-03-10, факс 71-239-03-05, 90-959-92-02, e-mail: aaliev@cgc.uz, aahmadjon2015@mail.ru).

Суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсида ўқиш жорий йилнинг 20 майидан бошланиб 16 кун давом этади, тўлови 3547564,0 (уч миллион беш юз қирқ етти минг беш юз олтмиш тўрт) сўмни ташкил қилади.

Ўз навбатида, суд бошқарувчиларига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўланиши ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилганда, ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланиши Президентнинг мазкур қарори билан белгиланган.

Қўшимча маълумот олиш учун: Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.            Тел: 66-233-05-91, (90) 742-61-19.

 

 

 

 


Киритилган вақти: 08/05/2019 17:28;   Кўрилганлиги: 319
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/cud-boshqaruvchilarini-tayyorlash-kursida-oqish-istagini-bildirgan-talabgorlar-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 19:46
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг