Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли “Алкогол ва таъмаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1-иловасида кўзда тутилган “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукцион савдосига чиқарилган Самарқанд вилоятида жойлашган қуйидаги жамиятлар бўйича

САВДОЛАР ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармони 1-иловасида кўзда тутилган жамиятларнинг давлат улушларини баҳоланган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукционга чиқарилган давлат активлари рўйхати

Жамият номи

Юридик манзили

Устав капитали (млн сўм)

Жамиятнинг устав фондидаги сотиладиган давлат улуши (%)

Сотиладиган улушнинг нархи (минг сўм)

Савдо санаси

Аризалар бериш охирги муддати

1.

“Oqariqsharobsavdo” МЧЖ

Булунғур тумани,
Увайсий кўчаси

966,6

100,0

3 122 835,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

2.

“Kattaqo‘rg‘on shahar sharobsavdo” МЧЖ

Каттақўрғон ш. Қорадарё кўчаси
2-уй

1 891,4

100,0

3 247 486,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

3.

“Samarqand tuman sharobsavdo” МЧЖ

Самарқанд туман, Хўжа Ахро Вали-3

424,2

100,0

1 269 614,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

4.

“Sifatsharobsavdo” МЧЖ

Пайариқ тумани, Челак шаҳри

742,5

100,0

1 237 777,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

5.

“Samarqand shahar sharobsavdo” МЧЖ

Самарқанд шаҳри, Р.Узокова кўчаси 9-уй

180,9

100,0

85 772,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

6.

“Ishtixonsharobsavdo” МЧЖ

Иштихон тумани, Митан ш. А.Темур кўчаси

740,084

100,0

4 000 984,0

16.09.2019 й

14.09.2019 й

Ушбу объектларнинг давлат улушларини “E-IJRO AUKSION”ягона электрон савдо майдончаси орқали сотиб олиш Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг “e-auksion.uz” сайт майдончасида ўтказилади.Савдоларда қатнашиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар “e-auksion.uz” сайтида қоидалар билан танишган ҳолда рўйхатдан ўтиб, савдо жараёнларида қатнашишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар Давлат хизматлари маркази ёки Мажбурий ижро бюросидан электрон рақамли имзо сертификатларини олиши мумкин, юридик шахслар эса Мажбурий ижро бюросидан бериладиган электрон рақамли имзо сертификатларини олишлари талаб этилади.Аукционга қатнашиш учун ариза бериш:Рўйхатдан ўтган ва электрон рақамли имзога эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар “e-auksion.uz” сайтида яратилган “Шахсий кабинет”лари орқали кириб ўтказиладиган аукционлар рўйхатидан ўзига керакли объектни танлаши ва у ҳақида тегишли маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Аукцион савдосига қўйилган ҳар бир мол-мулкга тизим ўзига хос такрорланмайдиган ЛОТ рақами беради.Аукцион савдосида қатнашмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар бино ҳақидаги маълумотларга эга бўлиб, шу ерда кўрсатилган банк реквизитларига кўрсатилган закалат маблағини тўлаган (тўлов хужжатида аукциондаги ЛОТ рақами кўрсатилиши керак) ҳолда аукцион савдосига қатнашиш учун электрон тарзда ариза беришлари лозим.Электрон тарзда ариза бериш жараёнида иштирокчи томонидан электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда ариза юборилади.

Ариза электрон тарзда юборилгач, иштирокчининг “Шахсий кабинети”га ариза қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги тўғрисида жавоб хабари келади. Аукцион савдосида қатнашиш учун ариза бериш сайтда кўрсатилган муддатда тўхтатилади.Аукцион жараёни:Иштирокчилар томонидан савдода қатнашиш учун ариза берилгандан сўнг, савдо бошланадиган кунда (вақтда) иштирокчилар e-auksion.uz сайтида махсус логин ва паролларини терган ҳолда “Шахсий кабинет”ига кирилади ва “Кабинет”га ўтилгандан сўнг “Менинг аукционларим” бўлимидан қатнашмоқчи бўлган аукцион танланади.Шунда дастур томонидан “Иштирок этишни тасдиқлаш” сўралади, иштирок этиш тасдиқлангандан сўнг савдо жараёнида иштирок этиш мумкин бўлади (аукцион савдо ўтказиш куни соат 9:00 да бошланади).

Аукционга қатнашувчиларга дастур томонидан алоҳида тартиб рақам берилади.Аукционнинг бошланиши иштирокчилардан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади. Агар, таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган кадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион аукцион натижалари хақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган холда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

Шундан сўнг иштирокчига ғолиблик баённомаси топширилади ёки иштирокчи билан келишган ҳолда почта жўнатмаси орқали юборилади.Савдолар натижалари бўйича ғолиблик баённомаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этилган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Аукционда иштирок этгандан сўнг ғолиб бўлмаган иштирокчиларга закалат пулларини қайтариш иштирокчиларнинг электрон тарзда берган аризаларига асосан кўрсатилган ҳисоб рақамга қайтариб берилади ёки кейинги савдоларда қатнашиш учун ўтказилиши мумкин.Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биноси, 2-қават (хусусийлаштириш бўлими).
Маълумот учун телефонлар: (0366) 237-71-45, 233-73-54.Факс: (0366) 233-73-54.Е-mail: samarqand@davaktiv.uz.Интернет тармоғидаги веб-сайт: davaktiv.uzsamdavaktiv.uz.

 


Киритилган вақти: 21/08/2019 20:22;   Кўрилганлиги: 161
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/tanlovlar-tenderlar-auktsionlar/barcha-yuridik-va-jismoniry-shaxslar-shu-jumladan-chet-el-investorlari-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 13/11/2019 15:24
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг