Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилган Самарқанд вилоятида жойлашган қуйидаги давлат мулки объектлари бўйича

С А В Д О Л А Р   Э Ъ Л О Н   Қ И Л И Н А Д И


Объект номи ва жойлашган манзили

Балансда сақловчиси

Объект эгаллаб турган майдони

Инвестиция
миқдори
(млн. сўм)

Инвестиция
киритиш муддати

Яратиладиган
иш ўринлари сони
(нафар)

Ташкил этилади-ган фаолият тури

Савдо шакли

Умумий майдони (га.)

Қурилиш ости майдони
(кв.м.)

1.

Нарпай тумани, Нарпай МФЙда жойлашган бўш турган қозонхона биноси

Нарпай тумани ҳокимлиги

0,0078

78,42

200,0

6 ой

3

-

 

Электрон аукцион

2.

Нарпай тумани, "И.Шоир" МФЙдаги Молхона биноси

“Зирабулоқ тажриба-синов заводи” МЧЖ

0,054

540,0

1700,0

1 йил

10

-

 

Электрон аукцион

3.

Пахтачи тумани, Чашма маҳалласида жойлашган собиқ “Қарнаб” шифохонаси бўш турган эски биноси

Пахтачи тумани ҳокимлиги

0,4

1640,71

800,0

1 йил

10

Тиббий хизмат

Электрон аукцион

4.

Пахтачи тумани, Мирза Салимий маҳалласида жойлашган собиқ “Хайробод” ҚВП бўш турган эски биноси

Пахтачи тумани ҳокимлиги

0,031

193,75

2 400,0

1 йил

23

Тиббий хизмат

Электрон аукцион

Бўш турган бино-иншоотларни “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотиб олиш Мажбурий ижро бюроси қошидаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг “e-auksion.uz” сайт майдончасида ўтказилади. Савдоларда қатнашиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар “e-auksion.uz” сайтида қоидалар билан танишган ҳолда рўйхатдан ўтиб, савдо жараёнларида қатнашишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар Давлат хизматлари маркази ёки Мажбурий ижро бюросидан электрон рақамли имзо сертификатларини олиши мумкин, юридик шахслар эса Мажбурий ижро бюросидан бериладиган электрон рақамли имзо сертификатларини олишлари талаб этилади.

Аукционга қатнашиш учун ариза бериш:

Рўйхатдан ўтган ва электрон рақамли имзога эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар “e-auksion.uz” сайтида яратилган “Шахсий кабинет”лари орқали кириб ўтказиладиган аукционлар рўйхатидан ўзига керакли объектни танлаши ва у ҳақида тегишли маълумотга эга бўлишлари мумкин. Аукцион савдосига қўйилган ҳар бир мол-мулкга тизим ўзига хос такрорланмайдиган ЛОТ рақами беради.

Аукцион савдосида қатнашмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар бино ҳақидаги маълумотларга эга бўлиб, шу ерда кўрсатилган банк реквизитларига кўрсатилган закалат маблағини тўлаган (тўлов хужжатида аукциондаги ЛОТ рақами кўрсатилиши керак) ҳолда аукцион савдосига қатнашиш учун электрон тарзда ариза беришлари лозим.

Электрон тарзда ариза бериш жараёнида иштирокчи томонидан электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда ариза юборилади. Ариза электрон тарзда юборилгач, иштирокчининг “Шахсий кабинети”га ариза қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги тўғрисида жавоб хабари келади. Аукцион савдосида қатнашиш учун ариза бериш сайтда кўрсатилган муддатда тўхтатилади.

Аукцион жараёни:

Иштирокчилар томонидан савдода қатнашиш учун ариза берилгандан сўнг, савдо бошланадиган кунда (вақтда) иштирокчилар e-auksion.uz сайтида махсус логин ва паролларини терган ҳолда “Шахсий кабинет”ига кирилади ва “Кабинет”га ўтилгандан сўнг “Менинг аукционларим” бўлимидан қатнашмоқчи бўлган аукцион танланади.

Шунда дастур томонидан “Иштирок этишни тасдиқлаш” сўралади, иштирок этиш тасдиқлангандан сўнг савдо жараёнида иштирок этиш мумкин бўлади (аукцион савдо ўтказиш куни соат 9:00 да бошланади).

Аукционга қатнашувчиларга дастур томонидан алоҳида тартиб рақам берилади.

Аукционнинг бошланиши иштирокчилардан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади. Агар, таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган кадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.

Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион аукцион натижалари хақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган холда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади. Шундан сўнг иштирокчига ғолиблик баённомаси топширилади ёки иштирокчи билан келишган ҳолда почта жўнатмаси орқали юборилади.

Савдолар натижалари бўйича ғолиблик баённомаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этилган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Аукционда иштирок этгандан сўнг ғолиб бўлмаган иштирокчиларга закалат пулларини қайтариш иштирокчиларнинг электрон тарзда берган аризаларига асосан кўрсатилган ҳисоб рақамга қайтариб берилади ёки кейинги савдоларда қатнашиш учун ўтказилиши мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биноси, 2-қават (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 237-71-45, 233-73-54.

Факс: (0366) 233-73-54.

Е-mail: samarqand@davaktiv.uz.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: davaktiv.uz, samdavaktiv.uz.


Киритилган вақти: 24/04/2019 15:43;   Кўрилганлиги: 251
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/tanlovlar-tenderlar-auktsionlar/barcha-yuridik-va-jismoniy-shaxslar-shu-jumladan-chet-el-investorlari-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 13/11/2019 14:22
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг