Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!!!

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича савдоларга таклиф этади.

 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида
 қисқача маълумот:

 

Эмитент номи – “SAMARQAND MARMAR” АЖ (Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 157-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Мармар ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 26 сентябрдан “Элсис Савдо” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 6,9 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 18 160 (ўн саккиз минг бир юз олтмиш) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2600 (икки минг олти юз) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 58 470,71 (эллик саккиз минг тўрт юз етмиш сўм 71 тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 1 061 828 000,0  (бир миллиард олтмиш бир миллион саккиз юз йигирма саккиз минг) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 684 216 000,0 (олти юз саксон тўрт миллион икки юз ўн олти минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Элсис Савдо” АЖ;

Лотлар сони – “битта акция – битта лот”;

 

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Эмитентнинг охирги уч йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот (жадвал кўринишида эълонда кўрсатилади, бунда кўрсаткичлар минг сўм ҳисобида берилади).

                                                                                                      (минг сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017 йил

2018 йил

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум

1066601,0

1083593,0

1360928,0

Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи

488074,0

593043,0

708446,0

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойдаси (зарар)

85391,0

102881,0

111938,0

Ҳисобт даврининг соф фойдаси (зарари)

71464,0

94461,0

94735,0

 

Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар 2019 йил 26 сентябрдан бошлаб “Элсис Савдо” АЖнинг махсус майдончаси орқали амалдаги қоидаларга мувофиқ давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз аризаларини тақдим этишлари мумкин.

Савдоларга чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар  15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:  Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир-Саид Барака кўчаси 49-уй 

Телефон рақами: +998 (66) 237-71-45

Телефакс рақами: + 998 (66) 233-73-54

Электрон почта манзили: samarqand@davaktiv.uz

Веб сайт: www.samdavaktiv.uz 

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: (0371) 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: “SAMARQAND MARMAR” акциядорлик жамияти.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 157-уй:

Телефон рақами: +998 (66) 221-78-83

Телефакс рақами: +998 (66) 221-78-83

Электрон почта манзили: samarqandmramar@ru.uz

Веб сайт: 

 

         Ҳурматли инвесторлар! Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

        

 


Киритилган вақти: 07/09/2019 09:07;   Кўрилганлиги: 27
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/tanlovlar-tenderlar-auktsionlar/diqqat-diqqat-diqqat
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 19:42
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг