Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

"Каттақўрғон ёғ-мой" АЖ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИ СОТУВГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади. 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи- "Каттақўрғон ёғ-мой" акциядорлик жамияти  (Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси,           121-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси-Пахта чигитини, кунгабоқар ва соя ўсимлигини қайта ишлаш (ферментация қилиш) орқали улардан озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи - Давлат акциялари 2019 йил 7 октябрдан "Тошкент РФБ" АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи-64,92 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони - 3 606 140 (уч миллион олти  юз олти минг бир юз қирқ) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати - 3 788 (уч миллион етти  юз саксон саккиз) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи - 20 985,051 (йигирма минг тўққиз юз саксон беш сўм эллик бир тийин) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида)- 21 041 256 632,0 (йигирма бир миллиард қирқ бир миллион икки юз эллик олти минг олти юз ўттиз икки) сўм;

Савдо ташкилотчиси - "Тошкент РФБ" АЖ 

Лотлар сони -1 (бир) та;

Эмитентнинг молиявий хўжалик фаолиятии тўғрисидаги тўлиқ маълумотларини сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб, 30 (ўттиз) кундан сўнг "Тошкент РФБ" АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш  бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буютрманома бўлмаган тақдирда ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил:Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси 49-уй

Телефон рақами: +998 (66) 237-71-45 

Телефакс рақами: +998 (66) 233-73-54

Электрон почта манзили: samarqand@davaktiv.uz

Веб сайт: www.samdavaktiv.uz

Сотувчининг инвестиция воситачиси: "Мулк-сармоя брокерлик уйи" АЖ 

Манзил: Тошкент  шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 107-уй 

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

Эмитент: "Каттақўрғон ёғ-мой" АЖ

Манзил: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Давлатобод кўчаси 121-уй;

Телефон рвқами: (99895) 560-49-99

Телефакс рақами: (99866) 455-49-99

Электрон почта манзили: 

kattakurganyog-moy@mail.ru

Веб сайт:

www.kattakurgonyogmoy.uz

 

 


Киритилган вақти: 04/09/2019 11:32;   Кўрилганлиги: 42
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/elonlar/tanlovlar-tenderlar-auktsionlar/kattaqorgon-yog-moy-aj-ustav-kapitalidagi-davlat-ulushi-sotuvga-qoyilmoqda
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 19:35
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг