Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан семинар трейнинг ўтказилди.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш, давлат корхоналарига инвестиция киритиш, инвестиция мажбуриятларини бажариш  жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб бериш, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлиб турган масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида семинар-трйениг ташкил этилди.

Мазкур семинар-трейнингда Самарқанд вилояти давлат солиқ, кадастр, қурилиш, марказий банк, савдо-саноат палатаси, бандлик ҳамда инвестиция ва ташқи савдо бошқармалари мутахассислари, туман ва шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари шунингдек, давлат объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига олган тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда:

Самарқанд вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари-О.Ходжаев;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бошқармаси бошлиғи-С.Жумаев;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи-С.Махмараимовлар сўзга чиқиб тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

 


Киритилган вақти: 25/04/2019 18:45;   Кўрилганлиги: 66
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/faoliyat/uchrashuvlar-matbuot-anjumanlari-seminarlar-davra-suhbatlari-va-brifinglar/davlat-aktivlarini-boshqarish-agentligi-viloyat-hududiy-boshqarmasi-tomonidan-seminar-treyning-otkazildi
Чоп этилган вақт: 18/06/2019 02:30
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг