Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Бошқарма ҳақида умумий маълумот

Бошқарма ҳақида умумий маълумот 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:

Давлат активларини бошқариш агентлиги ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва унинг идоравий мансуб тузилмалари, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 


Охирги ўзгариш вақти: 17/04/2019 11:56;   Кўрилганлиги: 789
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/haqida/boshqarma-haqida-umumiy-malumot
Чоп этилган вақт: 23/08/2019 03:28
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг