Янгиликлар

Янги объект фойдаланишга қабул қилинди.

30-10-2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги 252-сонли қарорининг 4-иловасига асосан Нуробод туман, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган “Навоий тоғ-кон металлургия комбинати” давлат корхонаси “Жанубий кон бошқармаси” балансидаги бўш турган колбаса цехи бино ва иншоотлари “ноль” харид қийматида хусусийлаштирилиши белгиланган.
Самарқанд вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2016 йил 28 декабрдаги 05/3-634-сонли йиғилиш баёнига асосан танлов савдоси ғолиби  “NUROBOD KELAJAK BUNYODKOR” МЧЖ томонидан юқорида кўрсатилган объектга  886 млн. сўм миқдорида инвестиция киритилиб, умумий овқатланиш (ресторан), ярим ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш фаолият турларини йўлга қўйиш орқали 21 та янги иш ўринлари яратилди.


ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ «E-IJRO AUKSION» ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАСИ ОРҚАЛИ ИЖАРАГА ОЛИНГ!

29-10-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилган қуйидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш таклиф этилади.......


“Хоvrenko nomidagi Samarqand vino kombinati” акциядорлик жамиятига акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан бошқарув раиси тайинланди ҳамда жамият фаолиятига “Корпоратив бошқарув кодекси” тавсияларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

29-10-2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгиланган...........


ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

28-10-2019

ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ


Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслардан жами 134 та мурожаат келиб тушди.

25-10-2019

Давлат активларни бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига бугунги кунда жами 134 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан;

Жисмоний шахслар бўйича 78 та, юридик шахслар 20 та, оғзаки мурожаатлар 4 тани ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ ва виртуал қабулхонасидан жами 15 та, шундан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 8 та, вилоят хокимлиги орқали 6 та, бошқа органлар томонидан 1 та мурожаатлар келиб тушган. Қабул қилинган мурожаатларнинг тегишли муддатларда жавоб хатлари юборилган.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан, шу жумладан, business.gov.uz ягона интерактив порталидан ҳудудий бошқармага 17 та мурожаат  қабул қилинган.


Ҳудудий бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалари тўғрисида.

23-10-2019

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида  12 та объект бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳамда ушбу мажбуриятларга ҳисобланган пеня ва жарималарни ундириш бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, олди-сотди шартномалари бекор қилинди ҳамда мазкур объектлардан 5 таси бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электон савдо майдончасида инвестиция мажбуриятлари билан сотилди.


БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ВА БАҲОЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

23-10-2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 12-13ноябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6 уй, Агентлик биноси (собиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси).

Навбатдаги малака имтиҳонига хужжатлар талабгорлардан 2019 йил 7 ноябрга қадар қабул қилинади.


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг