Янгиликлар

«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн савдо майдончаси орқали давлат кўчмас мулк объектларини ижарага олинг!

10-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилган қуйидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш таклиф этилади.


Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар натижадорлиги

09-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий фаолият йўналишларидан яна бири – таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳисобланади.


Банкротлик соҳасида 2019 йил давомида олиб борилган ишлар сарҳисоби

08-01-2020

Иқтисодий судларнинг қарорларига асосан 2019 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида жами 670 та, шундан, Иштихон туманида – 142 та, Самарқанд шаҳрида – 120 та, Булунғур туманида – 63 та, Ургут туманида – 57 та, Нарпай туманида – 49 та, Каттақўрғон туманида – 41 та, Пастдарғом туманида – 35 та, Пахтачи туманида – 34 та, Тайлоқ туманида – 32 та, Нуробод ва Оқдарё туманларида – 29 тадан, Жомбой туманида – 24 та, Самарқанд туманида – 12 та, Каттақўрғон шаҳрида – 3 та иқтисодий ночор корхоналар “банкрот” деб эътироф этилган.


Давлат активларини бошқариш агентлигига янги ваколат берилади

07-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар ва ажратмалар тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, хўжалик жамиятларида давлат улушига ҳисобланган дивидендларни тўлаш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ акциядорлар (иштирокчилар)нинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилади.


Инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш босқичлари

06-01-2020

Инвестиция мажбуриятлари билан сотилган давлат объектларига инвестиция киритиш жараёни босқичлари ҳамда қабул қилиш тартиби 


Бозорлар устав капиталидаги давлат улуши қисқартирилади - Президент қарори лойиҳаси

04-01-2020

Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари)ни қисқартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдолар орқали сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати тасдиқланади.


Самарқанд вилоятида жойлашган давлат улуши мавжуд бўлган ҳўжалик жамиятлари томонидан 2019 йил давомида давлат бюджетига ҳисобланган ва ундирилган дивиденд тўловлари сарҳисоби

03-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони 9-бандида вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини таъминлаш чораларини кўришлари белгиланган.


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг