Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.(ПҚ-4300, 29.04.2019 йил)

Қарорга мувофиқ, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўллари белгиланди.

Кимё ва нефт-газ саноати, машинасозлик, банк-суғурта соҳасидаги давлат акциялари, хусусан, 29 та хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялари инвесторларга сотилади.

"Алоқабанк" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, "Coca-cola" ичимлиги қўшма корхонасидаги давлат акциялари шулар жумласидандир.

"Road SHow" дастурлари ишлаб чиқилади.

Халқаро бизнес аренада Ўзбекистоннинг ижобий имиджини илгари суриш бўйича "Invest in Uzbekistan"  ахборот компанияси яратилади.

Шунингдек, 6 млрд 131 млн долларлик  хорижий инвесторларга таклиф этиладиган истиқболли инвестиция таклифларининг рўйхати тасдиқланди.


Киритилган вақти: 30/04/2019 19:45;   Кўрилганлиги: 149
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/29-ta-xojalik-jamiyatlarining-davlat-aktsiyalari-investorlarga-sotiladi
Чоп этилган вақт: 23/08/2019 03:20
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг