Янгиликлар

Давлат кўчмас мулк объектларини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали ижарага олинг!

04-10-2019

Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилган  бино ва иншоотларни  «E-IJRO AUKSION» электрон  савдо майдончаси орқали ижарага олинг!  https://e-auksion.uz/lots?2


БАҲОЛАШДА ЭНГ ОЛИЙ МЕЗОН-СИФАТ

03-10-2019

Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 24 сентябрда «Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Ушбу ҳужжат давлатимиз раҳбарининг соҳа ривожига қаратилган бир қанча қарорларига мувофиқ қабул қилинди.Ҳужжатда илк маротаба ҳар бир баҳоловчи учун алоҳида тоифа талаблари жорий этилаётган бўлиб, эндиликда улар сертификатланган баҳоловчи, биринчи, иккинчи ва олий тоифали баҳоловчилар сирасига ажратилади.


“TESPAK” МЧЖ “СИНО”НИНГ 88,8 ФОИЗ ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИБ ОЛДИ

02-10-2019

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 январдаги 4090-сонли қарорига асосан “SINO” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида, корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш ва фаолиятни соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан сотиш белгиланган эди.


1 октябр - Устоз ва мураббийлар куни!

30-09-2019

Азиз устозлар касб байрамингиз муборак бўлсин! Бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг!


Инвестиция мажбуриятлари билан берилган навбатдаги объект фойдаланишга қабул қилинди.

27-09-2019

"JAVOHIR JO'RAQULOV SERVIS" МЧЖ томонидан 410,0 млн. сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан "ноль" харид қийматида олинган Пайариқ тумани, Истиқлол МФЙда жойлашган объект фойдаланишга қабул қилинди.                                       


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

26-09-2019

“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.


"Снос" бўйича янги тартиб лойиҳаси эълон қилинди.

25-09-2019

Ҳукуматнинг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг янги тартибига оид қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг