Янгиликлар

Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлар диққатига!

17-12-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 800-сонли Қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилган Самарқанд вилоятида жойлашган қуйидаги жамиятлар бўйича

С А В Д О Л А Р   Э Ъ Л О Н   Қ И Л И Н А Д И


Самарқанд вилоятида жойлашган 17 та хўжалик жамиятлари устав капиталидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги улушлари ҳудудий бошқарма номига ўтказилди

16-12-2019

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 269-П-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни бириктириш тўғрисида”ги буйруғига асосан вилоят ҳудудида жойлашган 17 та МЧЖ ва 6 та акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги Агентликнинг улушларини ҳудудий бошқарма номига ўтказиш учун 2019 йил 15 ноябрдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган.


«Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилди

15-12-2019

«Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!!!

14-12-2019

Жорий йилнинг 20, 21, 23 декабр кунлари Самарқандда тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун давлат объектлари ярмаркаси ўтказилади.


Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлар диққатига!

13-12-2019

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармонига шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 2 декабрдаги 326-Қ-сонли “Давлат кўчмас мулк объектларига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилган Самарқанд вилоятида жойлашган қуйидаги давлат мулки объектлари бўйича

С А В Д О Л А Р   Э Ъ Л О Н   Қ И Л И Н А Д И


«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн савдо майдончаси орқали қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларини ижарага олинг!

12-12-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилган қуйидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш таклиф этилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижадорлиги ва бу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

11-12-2019

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш мақсади ҳам белгиланган эди. Шунга мувофиқ, жорий йил 14 январда Президентимизнинг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ўтган қарийб бир йил мобайнида корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини самарали бошқариш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. 


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг