Янгиликлар

Бугун, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

14-01-2020

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигига 28 йил тўлди.


МУРОЖААТ ВА ИЖРО

13-01-2020

Давлат активларни бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида 2019 йил давомида жами 160 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан:
- 136 та жисмоний шахслардан;
- 20 та юридик шахслардан;
- 4 та оғзаки мурожаатлар  келиб тушган.


Хусусийлаштириш соҳасидаги хорижий экспертлар Самарқандга ташриф буюрди.

12-01-2020

Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хусусийлаштириш ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича улкан тажрибага эга бўлган хорижий (Польша) экспертлар Доктор Ириноус Навровски, Грабарек Марек ва Виеслав Кашмареклардан иборат делегация Самарқанд шаҳрида бўлишди.


Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

11-01-2020

Қарорга асосан:
- Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури;
- 2020 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш манзилли дастури;
- 2020 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур ҳамда чораклар кесимида ижроси бўйича прогноз кўрсаткичлар;
- 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқланди.


«E-IJRO AUKSION» электрон онлайн савдо майдончаси орқали давлат кўчмас мулк объектларини ижарага олинг!

10-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилган қуйидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш таклиф этилади.


Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар натижадорлиги

09-01-2020

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий фаолият йўналишларидан яна бири – таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳисобланади.


Банкротлик соҳасида 2019 йил давомида олиб борилган ишлар сарҳисоби

08-01-2020

Иқтисодий судларнинг қарорларига асосан 2019 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида жами 670 та, шундан, Иштихон туманида – 142 та, Самарқанд шаҳрида – 120 та, Булунғур туманида – 63 та, Ургут туманида – 57 та, Нарпай туманида – 49 та, Каттақўрғон туманида – 41 та, Пастдарғом туманида – 35 та, Пахтачи туманида – 34 та, Тайлоқ туманида – 32 та, Нуробод ва Оқдарё туманларида – 29 тадан, Жомбой туманида – 24 та, Самарқанд туманида – 12 та, Каттақўрғон шаҳрида – 3 та иқтисодий ночор корхоналар “банкрот” деб эътироф этилган.


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг