Янгиликлар

«E-IJRO AUKSION» ЭЛЕКТРОН САВДО МАЙДОНЧАСИ ОРҚАЛИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ИЖАРАГА ОЛИНГ!

12-11-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан Самарқанд вилоят "Давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқарилган қуйидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш таклиф этилади.......


ИМТИҲОНДА ҚАТНАШУВЧИЛАР МАЪЛУМ БЎЛДИ

11-11-2019

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 12-13 ноябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилади.
Малака имтиҳони ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6, Агентликнинг биноси (собиқ Шаҳар ҳокимияти биноси).
Ушбу малака имтиҳонига рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади........


ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ROAD SHOW (ТАҚДИМОТ) ДАВОМ ЭТМОҚДА!

09-11-2019
Келгуси ҳафтадаги учрашувлар жадвали билан таништирамиз.
 
 11 ноябр. Наманган, Зарафшон.
 12 ноябр. Тошкент, Самарқанд, Нукус, Фарғона, Андижон, Жиззах.
 13 ноябр. Қарши, Қўқон, Олмалиқ.
 14 ноябр. Бухоро, Бекобод.
 15 ноябр. Навоий, Урганч.

Самарқанд вилоятидаги давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида

08-11-2019

Вилоятда жами 223 та давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, шундан 10 та АЖлари, 80 та МЧЖлар хамда 133 та ДУКлари ҳисобданади. 2018 йил якуни бўйича давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ органларига тақдим қилинган молиявий хисоботларига асосан уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи асосий кўрсаткичлари (мезонлари) таҳлил қилинди.Тахлил натижаларига кўра, 14 та зарар билан фаолият юритаётган хамда 54 та паст рентабелли корхоналар аниқланди. Шундан, 52 та бозорлар ва савдо комплексларига хамда 15 та АЖларига “Йўл харитаси” дастурлари ишлаб чиқилди. Фаолият юритмаётган 5 та МЧЖлар хамда 38 та ДУКларини тугатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


Инвестиция мажбуриятлари билан "нолъ" қийматида олинган навбатдаги объект фойдаланишга қабул қилинди.

07-11-2019

Вилоят ҳудудий танлов комиссиясининг 2016 йил 28 декабрдаги 05/3-634-сонли йиғилиш баённомаси қарорига асосан Самарқанд вилояти, Каттақўрон туманида жойлашган “Нисбат” қишлоқ врачлик пункти бўш турган биносини  “нол” харид қийматида хусусийлаштириш бўйича танлов савдоси ғолиби  "SANJAR МIRJALOL FAYZ" МЧЖ томонидан мазкур объектга 800 000 000 (саккиз юз миллион) сўм миқдорида инвестиция киритилиб, савдо мажмуаси, гўзаллик салони ҳамда тикувчилик фаолият турларини йўлга қўйиш орқали 27 нафар янги иш ўринлари яратилди.


САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

06-11-2019

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?
Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади (http://lex.uz/docs/4386846).
2. Овоз бериш қачон ўтказилади?
Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.\
3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?
Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади...........


“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукцион реклама баннерлари шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларига жойлаштирилди.

05-11-2019

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров раҳбарлигида ўтказилган 2019 йил 7 октябрдаги 02-02/1-3146-сонли видеоселектор йиғилиши баёнининг 8-бандига мувофиқ, республиканинг барча ҳудудларида аукцион савдоларига чиқариладиган давлат активлари ва ер участкаларининг “E-IJRO AUKSION” электрон савдолари орқали шаффофлик асосида ажратилаётганлиги ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, ташқи реклама баннерлари(3х6 метр ўлчамда) шаҳар ва туманларнинг марказий кўчаларига жойлаштирилди.


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг