Янгиликлар

Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

20-06-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ “SINO” акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан бериш бўйича

 Т А Н Л О В  С А В Д О Л А Р И  Э Ъ Л О Н  Қ И Л И Н А Д И


Бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири - бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштиришдир.

15-06-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928 сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 июн куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида бўш турган объектларнинг мулкдорлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг сектор раҳбарлари, шунингдек тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Дўкончидан харидингиз чекини талаб қилинг!

13-06-2019

Тасаввур қилинг, дўкондан 100 минг сўмлик маҳсулот харид қилдингиз ва сотувчи сизга харид чеки бермади.Сотувчининг бу ҳаракати 4 минг сўм ягона солиқ яширилиши ва бюджетга тушум тушмаслигига сабаб бўлади.Агар бундай ҳолатбир ойда минг марта содир этилса 4 миллион сўм, 10 минг марта содир этилса, 40 миллион сўм, агар 100 минг марта бўлса, сотувчи 400 миллион сўм маблағни солиқдан яширган ҳисобланади.

 


“SINO” АЖ “ноль” харид қийматида танлов шартлари асосида сотиш учун таклиф этилади..  

04-06-2019

“SINO” АЖ устав фондидаги 88,8 фоиз давлат акциялари пакети 1 йил давомида камида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш орқали Давлат бюджети ва мақсадли давлат фондлари олдидаги барча қарзларни, шунингдек иш ҳақидан ва бошқа кредиторлар бўйича қарзларни тўлаш, жамиятда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 350 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида танлов асосида сотиш учун таклиф этилади.


Cуд бошқарувчиларини тайёрлаш курсида ўқиш истагини билдирган талабгорлар ДИҚҚАТИГА

08-05-2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сонли “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий  агентлиги қошидаги Абу Райхон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби суд бошқарувчиларини ўқитиш бўйича ўз фаолиятини бошлаган.


Ўзбекистонда 2019 — 2022 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни тасарруф қилиш, бошқариш ва ислоҳ этиш стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

07-05-2019

Унга кўра, 2022 йилга қадар (индикаторлар) қуйидагиларга эришиш кўзда тутилмоқда:


Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

06-05-2019

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида:

- Ҳудудлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида барча алоқадор ташкилотлар раҳбар ва ҳодимларидан иборат таркибда "Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Марказлари";

- Марказий банк тузилмасида "Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси" ташкил қилинади;

- Банкларга аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг юритишни ташкил этиш бўйича махсус бошқармалар ва филиалларда махсус бўлимлар очиш тавсия этитлади (!).


 
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг