Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

16.09.2019 йил ҳолатига 6 127,81 млн.сўм(71,4%) миқдоридаги дивиденд тўловлари давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги акциядор (иштирокчи) бўлган Самарқанд вилоятида жойлашган ҳўжалик жамиятлари томонидан 2018 йил якунлари бўйича давлат улушига ҳисобланган ва ундирилган дивиденд тўловлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони 9-бандида Молия-бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг баланслашган ижросини таъминлаш учун, вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини таъминлаш чораларини кўришлари белгиланган.

Самарқанд вилояти ҳудудида 01.07.2019 йил ҳолатига устав капиталидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бошқарилаётган хўжалик жамиятлари сони 26 та(9 та АЖ ва 17 та МЧЖ)ниташкил этиб, ушбу корхоналардан 4 таси(“Агалик-ломан парранда” АЖ, “Алпомиш”, “Сиёб шароб савдо”, “Агромеваузум” МЧЖлар) фаолият кўрсатмайди.

Фаолият кўрсатаётган 22 та хўжалик жамиятларининг 2018 йил учун ишлаб чиқилган ва акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилиши қарорлари билан тасдиқланган бизнес-режаларида жами - 19 269,33 млн.сўм соф фойда олиш режалаштирилган. Ушбу корхоналардан 5 таси (“Бизнес центр Самарқанд” АЖ, “Иштиҳон мева экспорт”, “Мароқанд оҳалик узумлари”, “Чарос агро узумлари”, “Сирдарё Мўминобод токлари” МЧЖ)2018 йилни зарар билан якунлаган.

Қолган 17 та хўжалик жамиятлари томонидан 2018 йил якунлари бўйича жами - 29 002,4 млн.сўм соф фойда олинган бўлиб, акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилиши қарорларига асосан давлат улушига жами – 9 029,12 млн. сўм дивиденд ҳисобланган. Солиқларни ҳисобга олмаганда Давлат бюджетига тўланадиган дивиденд миқдори 8 578,15 млн. сўмни ташкил этади. Шундан 16.09.2019 йил ҳолатига 6 127,81 млн.сўм(71,4%) миқдоридаги дивиденд тўловлари давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.

 


Киритилган вақти: 16/09/2019 20:34;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/16092019-yil-holatiga-6-12781-mlnsom714-miqdoridagi-dividend-tolovlari-davlat-byudjetiga-undirilishi-taminlandi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 06:02
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг