Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Акция – даромад ва мулкдор бўлиш кафолати.

Марказий Осиёда йирик иқтисодий салоҳиятга ва ўзининг муносиб ўрнига эга “Кварц” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 5 фоиз, яъни 4,8 млн. дона давлат акцияси SPO йўли билан сотиш учун фонд биржасида жойлаштирилган.
Ушбу жараённи муваффақиятли амалга ошириш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг оммага етказиш мақсадида Самарқандда амалий семинар йиғилиши ўтказилди.

  Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Freedom finance компанияси томонидан ташкил этилган мазкур семинарда иштирок этган 100 га яқин хусусий сектор вакилларининг акцияни қандай сотиб олиш, ундан қандай  қилиб даромад кўриш мумкинлиги, корхона қандай  ривожланиш тенденциясига эгалиги, фонд бозорига инвестиция киритишдаги рисклар нималардан иборатлиги  ва  бошқа кўплаб саволларига атрофлича жавоблар ҳамда батафсил тушунтиришлар берилди.
 
   Маълумот учун сотувга бир дона акцияларнинг сотув нархи 3270,4 сўмдан 8370,7 сўмгача бўлган диапазонда белгиланган. Оммавий савдоларга инвесторларнинг кенг қатламини жалб қилиш мақсадида, хар бир шаҳсга сотувга қўйилган акцияларнинг 0,1% миқдоридан (4822 дона) ортиқ бўлмаган миқдорда акцияларни харид қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган .
  Хўш, “Кварц” акциясини қандай қилиб сотиб олиш мумкин? Бунинг учун “Freedom Finance” компаниясида брокерлик ҳисоб рақамини очиш, кейин унга сотиб олинаётган акциянинг ҳажмига қараб  пул маблағи қўйиш, акцияни сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатни расмийлаштириш талаб этилади.
  Эътирофлиси, акция сотиб олган мижозларга Тошкент шаҳрида квартира ютиб олиш имконияти берилмоқда.


Киритилган вақти: 27/11/2019 21:23;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/aktsiya-daromad-va-mulkdor-bolish-kafolati
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 18:41
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг