Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ВА БАҲОЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 12-13ноябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6 уй, Агентлик биноси (собиқ Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси).

Навбатдаги малака имтиҳонига хужжатлар талабгорлардан 2019 йил 7 ноябрга қадар қабул қилинади.

Талабгорлар томонидан 2019 йил 7 ноябрдан кейин топширилган хужжатлар кейинги малака имтиҳон кунларига ўтказилади. Кейинги малака имтиҳони ўтказиш саналари қўшимча равишда эълон қилинади.

Қўшимча равишда, Малака имтиҳонига кирувчи талабгорлар рўйхати Агентликнинг расмий веб сайтида ҳамда www.gkilicenz.uz веб-сайтининг “Баҳолаш фаолияти” рукнида эълон қилинади.

Рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади.

Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фақат шахсини тасдиқловчи паспортлари билан имтиҳонга киритилади.

Малака имтиҳони 9:30 дан 13:00 га қадар ўтказилади.

Имтиҳон вақтида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

- Қонунчиликка оид ва услубий қўлланма-материалларидан, маълумотнома ҳамда махсус адабиётлардан фойдаланиш;

- Мобил телефон ва бошқа турли ҳил алоқа воситаларидан фойдаланиш;

- бошқа имтиҳон топширувчилар билан гаплашиш.

Мазкур талабларга риоя этмаган талабгорлар аудиториядан чиқарилади ва имтиҳонда ўтмаган ҳисобланади.

Малака имтиҳонини топшириш вақти регламенти:

• 9:30 дан 11:00 га қадар Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчилар учун;

• 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрида яшовчилар учун ўтказилади.

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 259-22-87, 259-20-19


Киритилган вақти: 23/10/2019 16:31;   Кўрилганлиги: 57
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/baholovchi-tashkilotlar-va-baholovchilar-diqqatiga
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 18:33
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг