Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Банкротлик соҳасида 2019 йил давомида олиб борилган ишлар сарҳисоби

Иқтисодий судларнинг қарорларига асосан 2019 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида жами 670 та, шундан, Иштихон туманида – 142 та, Самарқанд шаҳрида – 120 та, Булунғур туманида – 63 та, Ургут туманида – 57 та, Нарпай туманида – 49 та, Каттақўрғон туманида – 41 та, Пастдарғом туманида – 35 та, Пахтачи туманида – 34 та, Тайлоқ туманида – 32 та, Нуробод ва Оқдарё туманларида – 29 тадан, Жомбой туманида – 24 та, Самарқанд туманида – 12 та, Каттақўрғон шаҳрида – 3 та иқтисодий ночор корхоналар “банкрот” деб эътироф этилган.

Ўтган давр мобайнида 2018 йилдан тугатилмай 2019 йилга ўтган 101 та корхонадан 92 таси давлат рўйхатидан чиқарилиб, 9 та хўжалик-юритувчи субъектларда тугатишга доир иш юритиш тугатилган. Шунингдек, 2019 йилда "банкрот" деб топилган корхоналардан 376 таси давлат рўйхатидан чиқарилиб, 6 та хўжалик-юритувчи субъектларда тугатишга доир иш юритиш тугатилган.

Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд ободончилиги” МЧЖ Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2018 йил 16 майдаги 4-1401-1801/716-сонли қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 05 августдаги ажримига ҳамда Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказининг 2019 йил 12 августдаги 113-Қ-сонли қарорига мувофиқ “Самарқанд ободончилиги” МЧЖ давлат рўйхатидан чиқарилган.

Жомбой туманидаги “Булоқбоши ЖТП” МЧЖ Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 25 июлдаги 4-1404-1802/1359-сонли қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 20 июндаги ажримига ҳамда Жомбой туман давлат хизматлари марказининг 2019 йил 21 июндаги 13-сонли қарорига мувофиқ “Булоқбоши ЖТП” МЧЖ давлат рўйхатидан чиқарилган.

Ургут туманидаги "Ургут Янги буюм бозори" қурилиш дирекцияси Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 10.05.2019 4-1405-1902/941сонли қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Бугунги кунда корхонага тегишли бўлган мол-мулкларни баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, кредиторлар томонидан корхонага тегишли бўлган мол-мулкларни, кейинчалик Ургут буюм бозори инфратузилмасига қўшиш билан, Ургут туман ҳокимлигига ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги “Siyob Sharob Savdo” ИБУК Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 7 июндаги 4-1401-1903/877-сонли қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Қарздор номида бўлган қимматли қоғозлар белгиланган тартибда сотилган бўлиб, корхонани давлат рўйхатидан чиқариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги “Алпомиш” МЧЖ Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги 4-1401-1903/729-сонли қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Ҳозирда жамиятга тегишли қимматли қоғозларни сотиш ҳамда дебиторлик қарзларни ундириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Булунғур туманидаги “Булунғур Сулаймон Хомит” фермер хўжалиги Жомбой туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 10 июндаги қарорига асосан “банкрот” деб топилган.
Бугунги кунда фермер хўжалигининг мол-мулклари “Е-IJRO AUKSION“ ягона электрон савдо майдончаси орқали аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, савдолар  жорий йилнинг 2020 йил 10 январ куни бўлиб ўтади.


Киритилган вақти: 08/01/2020 20:46;   Кўрилганлиги: 22
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/bankrotlik-sohasida-2019-yil-davomida-olib-olib-borilgan-ishlar-sarhisobi
Чоп этилган вақт: 24/01/2020 10:14
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг