Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири - бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштиришдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928 сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 июн куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида бўш турган объектларнинг мулкдорлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг сектор раҳбарлари, шунингдек тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, Самарқанд шаҳрининг кўркига ва иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб турган фойдаланилмаётган объектларни тезкорлик билан ишга тушириш, уларнинг негизида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш орқали иқтисодиётга, хусусан мулкдорлар учун даромад манбаига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрининг турли манзилларида бугунги кунда фойдаланилмасдан, кўримсиз ва нохуш манзара касб этаётган бино ва иншоотларнинг фото суратлари намойиш этилиб, учрашувга таклиф этилган ушбу объектларнинг мулкдорлари билан биргаликда улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Юқорида баён этилган қарор ижроси юзасидан ўтказилган хатловлар жараёнида шаҳар ҳудудида 2000 дан ортиқроқ бўш турган объектлар аниқланиб, ўтган давр мобайнида 360 тасининг фаолияти тикланган, 134 та объектдан самарали фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, 333 та объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ чоралари қўлланилган.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан бугунги кунда бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида, Самарқанд шаҳрининг 4 та сектори бўйича штаблар ташкил этилиб, вилоят ва шаҳар ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Учрашув сўнгида бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш, мулкдорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида барча мутасадди вилоят ташкилотлари ҳамда Самарқанд шаҳрининг сектор раҳбарлари ўзларининг ваколатлари доирасида амалий ёрдам беришга тайёр эканликлари маълум қилиниб, лоқайдлик оқибатида ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган объектлар бўйича қонунчиликда белгиланган кескин чора-тадбирлар белгиланиши учрашув иштирокчиларига тушунтирилди.

  Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси.


Киритилган вақти: 15/06/2019 11:26;   Кўрилганлиги: 70
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/bugungi-kunning-dolzarb-vazifalaridan-biri-bosh-turgan-bino-va-inshootlardan-samarali-foydalanishni-jadallashtirishdir
Чоп этилган вақт: 22/07/2019 10:36
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг