Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлили

 Ҳудудий бошқарманинг давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш” Регламенти талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2018 йил учун солиқ органларига тақдим қилинган молиявий ҳисоботларига асосан уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи асосий кўрсаткичлари (мезонлари) таҳлил қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра вилоятдаги устав фондида давлат улуши мавжуд 15 та корхона, шундан 4 та АЖ ва 11 та МЧЖлар бўйича молиявий соғломлаштириш юзасидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”-дастурлари тўлиқ ишлаб чиқилди ва ушбу дастур доирасида жами киритиладиган инвестициялар миқдори 32,3 млрд. сўм, ички захираларни мобилизация қилиш 34,2 млрд. сўм ҳамда 2020 йилда 117,6 млрд. сўмни, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари 2019 йил давомида 526,1 млрд. сўм ва 2020 йилда 596,9 млрд. сўмни, экспорт хажми 2019 йил давомида 1,6 млн. АҚШ доллари ва 2020 йилда 1,8 млн. АҚШ доллари миқдорида, соф фойда 2019 йил давомида 10,6 млрд. сўмни ҳамда 2020 йилда 13,3 млрд сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.

“Йўл харитаси” дастурлари доирасида жорий йил 1 ярим йиллиги давомида киритилган нвестициялар ҳажми 18,3 млрд. сўмга (режага нисбатан 96,3%), ички захираларни мобилизация қилиш 13,0 млрд.сўмга (режага нисбатан 88,1%), маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари 154,3 млрд.сўмга (режага нисбатан 69,8 %), экспорт ҳажми 80,5 минг АҚШ доллари (режага нисбатан 11,7 %) хамда соф фойда 3,6 млрд. сўмга (режага нисбатан 86,5 %) бажарилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан вилоятдаги 52 та бозор ва савдо комплексларига “Йўл харитаси” дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда вилоят хокимлигининг 2019 йил 17 майдаги 04-02/216-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланди.

Жорий йил 1 июн ҳолатига вилоятдаги бозор ва савдо комплекслари томонидан хизматлар ҳажми 30,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, режага нисбатан 126 %га бажарилган, соф фойда 1,1 млрд. сўмни ташкил этиб, режага нисбатан 17,3 %га бажарилган.

Шунингдек, жорий йил 1 июн ҳолатига Статистика бошқармасидан олинган маълумотга кўра, устав фондида давлат улуши мавжуд 2 та (“Иссиқлик манбаи” ДУК -426,6 млн. сўм, вилоят “Сувоқова” ДУК -4929,4 млн. сўм) зарар билан фаолият юритаётгани ҳамда 2 та (“Самарқандкимё” АЖнинг 3 ойдан-6 ойгача бўлган муддати ўтган кредитор қарздорлиги 1 759,0 млн.сўм),(“Иссиқлик манбаи” ДУКнинг 1 йилдан ортиқ бўлган муддати ўтган кредитор қарздорлиги 21 506,9 млн.сўм) иқтисодий ночорлик аломатлари мавжуд корхоналар аниқланган. Ушбу корхоналарнинг зарарлик ва ночорлик аломатлари сабаблари аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар Агентликка тақдим этилди.


Киритилган вақти: 09/09/2019 17:15;   Кўрилганлиги: 76
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/davlat-ishtirokidagi-korxonalarning-moliyaviy-iqtisodiy-holati-tahlili
Чоп этилган вақт: 13/11/2019 14:07
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг