Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Инвестиция мажбуриятлари билан "нолъ" қийматида олинган навбатдаги объект фойдаланишга қабул қилинди.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги 55-Ф-сонли фармойишига асосан Жомбой туман ҳокимлиги балансидаги Жомбой тумани, Деҳқонобод қўрғонида жойлашган (собиқ "Жомбой пахта заводи" ОАЖ бино иншоотлари  ҳамда "Жомбой пахта қабул қилиш маскани") объект нолъ харид қийматида танлов савдоси ғолиби "GALLA OSIYO NON" МЧЖ томонидан инвестиция мажбуриятлари билан олинган. 
  Бугунги кунда мазкур объектга инвестор томонидан шартнома шартларига мувофиқ, 11,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни сақлаш омборхонаси, меваларни сақлаш ва қадоқлаш учун яшиклар ишлаб чиқариш ҳамда ниҳолларни етиштириш учун иссиқхона ва лабаратория  бино-иншоотларини қуриш  орқали 1027 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилди.


Киритилган вақти: 26/11/2019 21:10;   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/investitsiya-majburiyatlari-bilan-nol-qiymatida-olingan-navbatdagi-obekt-foydalanishga-qabul-qilindi
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 19:02
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг