Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон онлайн аукцион савдоларида иштирок этиши бўйича қўлланма

Бўш турган ер участкалар ҳамда бўш турган бино иншоотларини  “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотиб олиш Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг “e-auksion.uz” сайт майдончасида ўтказилади.
Электрон аукцион савдоларида қатнашиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шаҳслар “e-auksion.uz” сайтидан рўйхатдан ўтиб, савдо жараёнларида қатнашишлари мумкин

Рўйхатдан ўтиш

Бунинг учун интернет орқали “e-auksion.uz” сайтига кириб қоидалар билан танишган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни қадамма-қадам амалга оширилиб боради, яъни рўйхатдан ўтмоқчи бўлган иштирокчилар фойдаланиш тартиби билан танишган ҳолда “Шартларга розиман, давом эттириш” белгисини танлайди ва “Кейинги” тугмасини босиш орқали навбатдаги қадамга ўтилади.
Навбатдаги қадамда иштирокчининг жисмоний ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши танланиб иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади ва кейинги қадамга ўтилади.
Кейинги қадамда яратилаётган “Шахсий кабинет”га кириш учун логин ва пароллар қўйилади. Логин сифатида мавжуд электрон почта манзилидан фойдаланиш лозим. Мисол: akbarjon@umail.uz, парол ихтиёрий 8 та символдан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги қадамда иштирокчи билан боғланиш учун телефон рақамни киритиш сўралади ва телефон рақам киритилгандан сўнг, кейинги қадамда маълумотлар тўғрилигини текшириш учун барча маълумотлар шакллантирилади.
Барча маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг навбатдаги қадамга ўтилади ва ушбу босқичда рўйхатдан ўтиш муваффақиятли якунланганли тўғрисида ҳабар шаклланади ва “Шахсий кабинет”дан фойдаланиш учун яратилган аккаунтни активлаштириш сўралади.
Бунинг учун иштирокчи логин вазифасида киритилган электрон почтасига кириши лозим ва электрон почтага келган янги ҳабарга кириб “Аккаунтни активлаштириш” ёзувини танлаши лозим.
Рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар Давлат хизматлари маркази ёки Мажбурий ижро бюросидан электрон рақамли имзо сертификатларини олиши мумкин, юридик шахслар эса Мажбурий ижро бюросидан бериладиган электрон рақамли имзо сертификатларини олишлари талаб этилади.

Электрон рақамли имзони олиш тартиби: Рўйхатдан ўтиш жараёнида иштирокчиларнинг паспорт маълумотлари киритилаётганда ойнанинг юқори қисмида “ЭРИ олиш учун ариза юбориш” ёзувида белги турган бўлиши керак, шунда электрон рақамли имзо олиш учун буюртма берилган бўлади. Агар, рўйхатдан ўтиш давомида “ЭРИ олиш учун ариза юбориш” ёзувидаги белги олиб ташланган бўлса рўйхатдан ўтиб бўлгандан кейин “Шахсий кабинет”га кириб “ERI.UZ” бўлимидан электрон рақамли имзо олиш учун ариза бериш мумкин.
Рўйхатдан ўтиш жараёни тугагандан сўнг Мажбурий ижро бюроси орқали электрон рақамли имзони олиш учун исталган банк тизими орқали ёки payme тўлов тизими орқали қуйида келтирилган ҳисоб рақамга энг кам ойлик иш ҳаққининг 10% миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим:

Оператор номи:    "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК

Банк номи:    Ипотека банк, Меҳнат филиали,            МФО   00523,       ИНН   305004780

Банк ҳисоб рақами:    20210000300792302001

Тўлов амалга оширилгач Мажбурий ижро бюросига паспорт, ИНН нусхаси, флеш карта, тўлов ҳужжати билан бориб (юридик шахслар ташкилот гувоҳномаси, раҳбарнинг паспорти, мухр) шартнома тузган ҳолда электрон рақамли имзо олишлари мумкин.
Жисмоний шахслар ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига паспорти ва флеш карта билан бориб шу ердаги банк кассалари ёки CLICK тўлов тизими орқали тўловни амалга оширган ҳолда электрон рақамли имзо олишлари мумкин.
Иштирокчининг шахсий кабинетига логин ва паролларни ёзган ҳолда кириш мумкин. “Шахсий кабинет” қуйидаги қисмлардан иборат: “Менинг ҳабарларим”, “Депозит ҳисобварағим”, “Менинг аризаларим”, “Менинг аукционларим”, “Танланган лотларим”, “ERI.UZ”.
Ушбу бўлимларда иштиркчиларга келган ҳабарларни, депозит ҳисоб рақамдаги маблағларни, савдода қатнашиш учун берилган электрон аризаларни, қатнашган аукционлар бўйича маълумотларни, танланган лотларни кўриш мумкин. “ERI.UZ” бўлимида электрон рақамли имзо сертификатини олиш учун электрон ариза бериш имконияти мавжуд.

Аукционга қатнашиш учун ариза бериш

Рўйхатдан ўтган ва электрон рақамли имзога эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар “e-auksion.uz” сайтида яратилган “Шахсий кабинет”лари орқали кириб ўтказиладиган аукционлар рўйхатидан ўзига керакли ер участкасини танлаши ва савдога қўйилган ер участкаси ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин. 
Аукцион савдосига қўйилган ҳар бир мол-мулкга тизим ўзига хос такрорланмайдиган ЛОТ рақами беради.
Аукцион савдосида қатнашмоқчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар танланган ер участкаси ёки бино ҳақидаги маълумотларга эга бўлиб, шу ерда кўрсатилган банк реквизитларига кўрсатилган заклат маблағини тўлаган (тўлов хужжатида аукциондаги ЛОТ рақами кўрсатилиши керак) ҳолда аукцион савдосига қатнашиш учун электрон тарзда ариза беришлари лозим.
Электрон тарзда ариза бериш жараёнида кўрсатилган шартларга рози эканлиги тўғрисида белгилар қўйилади ва иштирокчи томонидан электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда ариза юборилади. Ариза электрон тарзда юборилгач, иштирокчининг “Шахсий кабинети” га ариза қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги тўғрисида жавоб ҳабари келади. Аукцион савдосида қатнашиш учун ариза бериш сайтда кўрастилган муддатда тўхтатилади ва муддат тугагандан сўнг ушбу лот сайтда кўринмайди ҳамда савдо жараёнига тайёрланади. 

Аукцион жараёни

Иштирокчилар томонидан аукционга савдога қатнашиш учун ариза берилгандан сўнг, савдо бошланадиган кунда (вақтда) иштирокчилар e-auksion.uz сайтида махсус логин ва паролларини терган ҳолда “Шаҳсий кабинет”ига кирилади ва “кабинет”га ўтиш учун ўнг томон юқори қисмида иштирокчи тўғрисидаги маълумот устига босилади. “Кабинет”га ўтилгандан сўнг “Менинг аукционларим” бўлимидан қатнашмоқчи бўлган аукцион танланади.
Шунда дастур томонидан “Иштирок этишни тасдиқлаш” сўралади, иштирок этиш тасдиқлангандан сўнг савдо жараёнида иштирок этиш мумкин бўлади. (аукцион соат 9:00 да бошланади)
Аукционга қатнашувчиларга дастур томонидан алоҳида тартиб рақам берилади.
Аукцион жараёнида сайт майдончасининг ўнг тарафида аукционга қўйилган ер ёки бинонинг нархи кўриниб туради. Бунда аукцион қадами аукцион объекти бошланғич нархининг беш фоизини ташкил этади.

Аукционнинг бошланиши иштирокчилардан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади. Агар, таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган кадамга оширилган лот нархини тасдикласа, кейинги таклифни тасдиклаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.

Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сунг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи буйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдикланмаса, аукцион аукцион натижалари хақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган холда якунланади. Лот нархи буйича таклифни охирги тасдикдаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

Аукционда ғолиб бўлган иштирокчи аукционда тасдиқланган нарҳнинг қолган қисмини беш банк иш куни ичида тўлаши лозим. Бунинг учун банк орқали кўрсатилган ҳисоб рақамга қолган маблағ тўланади ва маблағ депозит ҳисоб-рақамга тушгандан сўнг “Шахсий кабинет”да “Менинг ютуқларим” бўлимига ўтиб электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда депозит ҳисоб рақамдан маблағ ўтказиб берилади. Шундан сўнг иштирокчига ғолиблик баённомаси топширилади ёки иштирокчи билан келишган ҳолда почта жўнатмаси орқали юборилади.
Аукционда иштирок этгандан сўнг ғолиб бўлмаган иштирокчиларга заклат пулларини қайтариш иштирокчиларнинг электрон тарзда берган аризаларига асосан кўрсатилган ҳисоб рақамга қайтариб берилади ёки кейинги савдоларда қатнашиш учун ўтказилади.


Киритилган вақти: 28/11/2019 21:25;   Кўрилганлиги: 32
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/jismoniy-va-yuridik-shaxslarning-elektron-onlayn-auktsion-savdolarida-ishtirok-etishi-boyicha-qollanma
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 19:13
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг