
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси w w w . s a m g k k . u z
Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори).
Юқорида қайд этилган талабларга мувофиқ, “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши қарорига асосан жамият ижроия органи раҳбари лавозимига танлов ўтказилган бўлиб, танлов натижалари бўйича жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 24 июндаги мажлисида тегишли қарор қабул қилиниб, келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Устав капиталидаги давлат улуши 64,92 фоиздан иборат бўлган “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2019 йил 19 ноябрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан Эсанов Ўткир Олимович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда жамият бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди.
Copyright © 2019. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.
Сайт материалларидан фойдаланганда www.samdavaktiv.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.