Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.

2020 йил 1 январдан кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.

Президентнинг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига кўра, 2020 йил 1 январдан кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади. Бунда коммунал хизматлар мулкнинг янги эгаларидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас, дейилади Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали берилган хабарда.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан қуйидагилар кадастр органларига электрон юборилади:

банклар томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳамда ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда уй-жойни қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектини «E-IJRO AUKSION"да сотиш ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш орқали вужудга келган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотлар.

Ташкилотларнинг маълумотлари асосида мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ариза талаб этилмайди.

Қарор билан қуйидаги тартиблар бекор қилинди:

кўчмас мулкни бегоналаштиришда нотариусга бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга кадастр органининг штампи қўйилишини талаб қилиш;

2020 йил 1 январдан қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқи ва ипотекани кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш ҳамда банкка мулк ҳуқуқига оид ҳужжат нусхасини ва ипотека бўйича штамп қўйилган кредит шартномасини тақдим этиш бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари.

Манба: davaktiv.uz.


Киритилган вақти: 09/04/2019 12:27;   Кўрилганлиги: 165
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/kochmas-mulkning-yangi-egalari-togrisidagi-malumotlar-axborot-tizimlariga-avtomatik-tarzda-yuboriladi
Чоп этилган вақт: 19/09/2019 19:34
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг