Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Давлат активларни бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида 2019 йил давомида жами 160 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан:
- 136 та жисмоний шахслардан;
- 20 та юридик шахслардан;
- 4 та оғзаки мурожаатлар  келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ ва виртуал қабулхонасидан келиб тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ижроси тўғрисида.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига 2019 йил якуни бўйича жами 19 та, шундан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 8 та, вилоят хокимлиги орқали 10 та, бошқа органлар томонидан 1 та, мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларга   белгиланган муддатларда жавоб хатлари юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан, шу жумладан, business.gov.uz ягона интерактив порталидан ҳудудий бошқармага келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан 17 та мурожаат қабул қилинган. Мазкур мурожаатларнинг барчасига ўрнатилган тартибда ўз вақтида жавоб хатлари тақдим этилган.

Сайёр-қабуллар тўғрисида.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хамда Самарқанд вилоят хокимлиги томонидан 2019 йил 4 апрелда тасдиқланган  04-01/557-сонли сайёр-қабул жадвалига асосан белгиланган саналарда вилоятнинг Самарқанд, Каттақўрғон шахри ҳамда Самарқанд, Каттақўрғон, Иштихон, Булунғур, Жомбой Қўшработ, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Нуробод, Тайлоқ ва Ургут туманларида сайёр қабул кунлари  ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр-қабул кунларида мурожаатчиларнинг мавжуд муаммолари мутахассис ходимлар томонидан жойида ўрганилиб, масалалар ижобий ҳал этилган.

 


Киритилган вақти: 13/01/2020 18:21;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/murojaat-va-ijro
Чоп этилган вақт: 24/01/2020 09:35
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг