Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

“Ўзбекенерго” АЖ негизида 3 та алоҳида мустақил акциядорлик жамияти этилиши белгиланди.

      Жаҳоннинг иқтисодий ривожланган давлатлари тажрибасидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, электр энергетика сохаси иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ҳаракатга келтирувчи асосий локомативлардан бири ҳисобланади.

        2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар консепсиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси электр энергетика соҳасида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2019 йилдаги ПҚ-4249-сонли “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги (http://www.lex.uz/docs/4257083?otherlang=) қарори электр энергетика тармоғини ривожлантиришга қаратилинган ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Қарор лойихасини ишлаб чиқишда Жаҳон банкининг тавсиялари ва жаҳоннинг иқтисодий ривожланган давлатларининг электр энергетика сохасидаги тажрибалари инобатга олинган.

        Ушбу Қарор электр энергетика тармоғида рақобат муҳитини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ишончли электр энергияси билан таъминлашга, умумий қилиб айтганда ушбу тармоқни тубдан ислоҳ қилиб, уни ривожлантиришга қаратилинган.

Қарорга кўра “Ўзбекенерго” АЖ негизида 3та алоҳида мустақил жамиятлар, яъни:

а) иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;

б) “Ўзбекенерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзелектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти;

в) электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари ташкил этилиши белгиланган.

Манба: http://davaktiv.uz/uz/yangiliklar/


Киритилган вақти: 13/04/2019 11:07;   Кўрилганлиги: 207
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/ozbekenergo-aj-negizida-3-ta-alohida-mustaqil-aktsiyadorlik-jamiyati-etilishi-belgilandi
Чоп этилган вақт: 13/11/2019 14:24
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг