
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси w w w . s a m g k k . u z
"Акциядорлик жаиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддасига асосан "Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, жамият акивлари ва мажбуриятларининг суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 19-моддасига асосан жамият соф активларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон "Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорнинг 3-банди б) кичик бандига кўра, хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат акциялар пакети (улушлари)ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бухгалтерлик баланси 2019 йил 1 январ ҳолатида жамият соф активларининг пропорционал улушига тенг бошланғич нархда, жамият қатнашчиларининг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда очиқ савдоларга чиқарилади, хўжалик жамиятлари соф активларининг миқдори уларнинг устав капитали миқдоридан камроқ бўлган тақдирда, давлат акциялари пакети (улушлари) номинал қийматда сотувга қўйилади.
Copyright © 2019. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.
Сайт материалларидан фойдаланганда www.samdavaktiv.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.