Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

“SINO” АЖ “ноль” харид қийматида танлов шартлари асосида сотиш учун таклиф этилади..  

“SINO” АЖ устав фондидаги 88,8 фоиз давлат акциялари пакети 1 йил давомида камида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш орқали Давлат бюджети ва мақсадли давлат фондлари олдидаги барча қарзларни, шунингдек иш ҳақидан ва бошқа кредиторлар бўйича қарзларни тўлаш, жамиятда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 350 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида танлов асосида сотиш учун таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2018 йил 20 июндаги 04/1-2890-сонли “SINO” АЖнинг фаолиятини суд санациясини жорий қилиш йўли билан тиклаш тўғрисидаги топшириғига мувофиқ “SINO” АЖнинг 2018 йил 30 июлдаги 07/695-сонли жамиятни “банкрот” деб топиш юзасидан аризаси Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритилган эди.

Шунга кўра, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2018 йил 7 августдаги 4-1401-1801/2045-сонли ажрими билан банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий этилди.

Жорий йилнинг 22 майида кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, йиғилишда иштирок этган кредиторларнинг 100 фоиз розилиги билан келишув битими тузилиб, келишув битимини тасдиқлаш учун илтимоснома Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритилган.

Мазкур битим 2019 йил 28 майда бўлиб ўтган суд мажлисида тасдиқланиб, “SINO” АЖ бўйича банкротликка доир иш юритиш тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ “SINO” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхона фаолиятини соғломлаштириш мақсадида инвестициялар киритиш шарти билан бериш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “SINO” АЖ устав фондидаги 88,8 фоиз давлат акциялари пакети 1 йил давомида камида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш орқали Давлат бюджети ва мақсадли давлат фондлари олдидаги барча қарзларни, шунингдек иш ҳақидан ва бошқа кредиторлар бўйича қарзларни тўлаш, жамиятда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда 350 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида танлов асосида сотиш учун таклиф этилади.


Киритилган вақти: 04/06/2019 09:07;   Кўрилганлиги: 116
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/sino-aj-nol-xarid-qiymatida-tanlov-shartlari-asosida-sotish-uchun-taklif-etiladi
Чоп этилган вақт: 23/08/2019 03:04
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг