Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

“TESPAK” МЧЖ “СИНО”НИНГ 88,8 ФОИЗ ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИБ ОЛДИ

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 январдаги 4090-сонли қарорига асосан “SINO” АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида, корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш ва фаолиятни соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан сотиш белгиланган эди.

Давлат тендер комиссиясининг 2019 йил 10 июндаги (01-24/1-1599-сонли) йиғилиш баёнига кўра, “SINO” АЖ устав капиталидаги 88,8 фоиз давлат улушини қуйидаги инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан танлов савдоларига чиқарилди. Унга кўра, инвестор 2 йил ичида 15,0 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш орқали 350 та янги иш ўрни яратиши ва электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариши лозим эди.

Ҳудудий танлов комиссиясининг 2019 йил 7 сентябрдаги 04-01/172-сонли йиғилиш қарорига асосан ушбу давлат активлари бўйича танлов савдоси жорий йилнинг 30 сентябр куни ўтказилиши белгиланган.

Танлов савдосига 2 та талабгордан таклифлар тақдим этилган:

Талабгор номи:

“Next Construction” МЧЖ

“Tespak” МЧЖ

Инвестиция миқдори:

37, 3 млн. доллар

42,0 млн. доллар

Бажариш муддати:

4 йил

2 йил

Яратиладиган иш ўринлари:

760 та

580 та

Фаолият тури:

Маиший техника, замонавий иссиқхона, автомобил ва механизмлар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш.

Кир ювиш машинаси, музлатгич, телевизор, кондиционер ишлаб чиқариш.

Ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, вилоятнинг турли ҳудудларида амалга ошираётган лойиҳаларининг белгиланган муддатларда сифатли амалга ошираётгани боис, “Tespak” МЧЖ танлов ғолиби деб эълон қилинди.


Киритилган вақти: 02/10/2019 00:04;   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/tespak-mchj-sinoning-888-foiz-davlat-ulushini-sotib-oldi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 06:32
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг