Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Тугатиш жараёнларининг натижадорлиги

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 376 та корхоналарда (2018 йилнинг шу даврида 857 та) тугатиш ишлари олиб борилди, шундан 275 таси (411 та) ҳисобот даврида банкрот деб топилган бўлиб, улардан 272 тасининг мол-мулки мавжуд эмас. Олиб борилган ишлар натижасида ҳисобот даврида жами  201 та (669 та) корхоналар тугатилиб, давлат реестридан чиқарилиши таъминланди.

Ўз навбатида, 5 та (2 та) мол-мулки мавжуд бўлган корхоналарда тугатиш ишлари олиб борилиши натижасида:

1 та корхонанинг (“Самарқанд ободончилиги” МЧЖ) мол-мулклари кейинчалик самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги балансига топширилган;

1 та корхонанинг (“Булоқбоши ЖТП” МЧЖ) мол-мулклари очиқ аукцион савдоларида янги мулкдорга сотилди.

Қолган 3 та банкрот корхонада (“Алпомиш” МЧЖ) ўрнатилган тартибда тугатиш ишлари давом этмоқда.

2019 йилнинг II чорагида тугатиш ишлари олиб борилган банкрот корхоналарнинг 74,6 млн. сўмдан ортиқ кредиторлик қарздорликлари қопланиши таъминланди.


Киритилган вақти: 17/09/2019 22:59;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/boshqarma-xabarlari/tugatish-jarayonlarining-natijadorligi
Чоп этилган вақт: 20/11/2019 05:59
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг