Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.(356-сон, 26.04.2019 й.)

Қарорга мувофиқ, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига номзодларни кўрсатиш:

- устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятлари бўйича- Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан;

- устав капиталида давлат улуши 50 фоизгача бўлган хўжалик жамиятлари бўйича- Ҳукуматнинг тегишли котибиятлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, ходимлари бўлган кузатув кенгашлари аъзолигига бир чоракда энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 бараваридан кўп бўлмаган ҳақ тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.


Киритилган вақти: 29/04/2019 15:02;   Кўрилганлиги: 57
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/davlat-aktivlarini-boshqarish-tizimini-yanada-takomillashtirish-chora-tadbirlari-togrisidagi-hukumat-qarori-qabul-qilindi356-son-26042019-y
Чоп этилган вақт: 18/06/2019 02:39
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг