Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан кўрилаётган чоралар натижадорлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий фаолият йўналишларидан яна бири – таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳисобланади.

    Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламенти билан тартибга солинган бўлиб, устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари таҳлил объекти ҳисобланади.

        Мазкур Регламентдан келиб чиқиб, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан солиқ органларига тақдим қилинган ҳисоботларга асосан молиявий-иқтисодий аҳволининг асосий кўрсатгичлари (мезонлари) таҳлил қилинди.

        Таҳлил натижаларига кўра вилоятдаги устав фондида давлат улуши мавжуд 15 та корхона, шундан 4 та АЖ ва 11 та МЧЖлар бўйича молиявий соғломлаштириш юзасидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”-дастурлари тўлиқ ишлаб чиқилди.

         Амалга оширилган ишлар натижасида ушбу корхоналар томонидан 2019 йил давомида:

- инвестициялар миқдори 26,1 млрд. сўмга;

- ички захираларни мобилизация қилиш 30,1 млрд. сўмга (режага нисбатан 97,8%);

- махсулот ишлаб чиқариш хажмлари 537,3 млрд. сўмга (режага нисбатан 102,1%);

- экспорт хажми 388,3 минг АҚШ доллари миқдорида (режага нисбатан 24,3%);

- соф фойда 9,8 млрд. сўмга (режага нисбатан 92,7%) бажарилган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли қарорига мувофиқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини қабул қилиш шарти асосида потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали “Самарқандкимё” АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 39,65 фоиз акцияларини экологик жиҳатдан зарарсиз замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиш белгиланган.
       Бугунги кунда инвестор Ferkensco Management Limited (Кипр) компанияси томонидан маркетинг тадқиқотларини ўрганиш бўйича Enter Enginering (Германия) ҳамда HIS Markit (Буюк британия) компаниялари шартнома асосида жалб қилинган бўлиб, жорий йил март ойига қадар инвестор ўртасида шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
       Келишув амалга оширилиши натижасида 450,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш хисобига корхона 2023 йил март ойида ишга туширилиши ва йилига 300 минг тонна МАР ҳамда 300 минг тонна NPK махсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилади.


Киритилган вақти: 09/01/2020 19:18;   Кўрилганлиги: 30
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/davlat-ishtirokidagi-korxonalarni-moliyaviy-soglomlashtirish-yuzasidan-korilayotgan-choralar-natijadorligi
Чоп этилган вақт: 24/01/2020 10:43
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг