Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг туман (шаҳар) ҳокимларига ўзларининг бўйсунувидаги ҳудудда жойлашган умумий эгаллаган майдони 1000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонининг 4-бандида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш орқали давлат мулки объектларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Белгиланишича:

давлат мулки объектларини сотиш бўйича тушган таклифлар ва буюртманомалар тегишли равишда туман (шаҳар) ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошқарадиган ҳамда таркибига туман (шаҳар) молия, иқтисодиёт, қурилиш, савдо-саноат палатаси бўлимлари, ер тузиш кўчмас мулк кадастри корхоналари ва туман (шаҳар) Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарлари кирадиган танлов комиссиялари (туман танлов комиссияси) томонидан кўриб чиқилади;

туман танлов комиссиялари ўз фаолиятини Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган регламентга мувофиқ амалга оширади;

туман (шаҳар) ҳокимларининг бўш турган давлат мулки объектларни сотиш тўғрисидаги қарорлари ҳамда ушбу қарорларга асосан сотилиши белгиланган объектлар тўғрисидаги маълумотлар объектларни белгиланган тартибда электрон аукцион савдоларига чиқариш учун бир кунлик муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади;

эксперимент 2020 йилнинг 1 июлига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3067-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига эксперимент ўтказиш натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда киритади.


Киритилган вақти: 18/11/2019 08:34;   Кўрилганлиги: 26
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/davlat-mulki-obektlarini-sotish-tartibini-soddalashtirish-boyicha-eksperiment-otkaziladi
Чоп этилган вақт: 11/12/2019 18:32
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг