Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВГА ОИД КИТОБ ЧОП ЭТИЛДИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Зуфар Ашуров муаллифлигида «Корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми» номли монография китоби чоп этилди.
Китоб корпоратив бошқарувнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини замонавий халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига бағишланган. 

Китобда корпоратив бошқарувни тадқиқ этишнинг методологик асослари, корпоратив бошқарув концепцияси ва моҳиятига илмий-назарий ёндашувлар ва уларни ривожлантириш масалалари ўрганилган, корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмига оид замонавий қарашлар шакллантирилган.

Мазкур қўлланмада мамлакатимизда корпоратив бошқарувнинг ҳуқуқий ва иқтисодий ривожланиш хусусиятлари, миллий корпоратив бошқарув тизими тадқиқ этилган ва уни ривожлантириш истиқболлари белгиланган, кимё саноати акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий ҳамда иқтисодий механизмларини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлил этилган.

Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш услубиёти ва такомиллаштириш йўналишлари таклиф этилган, моделлаштириш усулларини қўллаш ва ривожлантириш масалалари ёритилган.

Ушбу монография китоби барча иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларда таълим олаётган талабалар, тадқиқотчилар, акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгаши ва ижроия органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг мутахассис-амалиётчилари учун мўлжалланган.

Китоб билан Тадқиқотлар марказининг илмий кутубхонасида ёки Kitobxon.com электрон кутубхонасидан юклаб олиш орқали танишиб чиқишингиз мумкин.


Киритилган вақти: 06/02/2020 18:43;   Кўрилганлиги: 30
 
Материал манзили: http://samdavaktiv.uz/news/korporativ-boshqaruvga-oid-kitob-chop-etildi
Чоп этилган вақт: 27/02/2020 13:04
Ишонч телефони 0 (366) 231-01-30

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг